Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ доирасида Креатив саноат уюшмасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди
ASTANA. Kazinform — ҚР Президенти МДҲ давлатлари гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси негизида Креатив саноат уюшмасини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев маданий-гуманитар алоқалар мамлакатларимизни бирлаштирувчи асосий омил эканига эътибор қаратди. Президент анъана ва инновация, тарихий мерос ва замонавий технологияларни ўзида мужассам этган бунёдкорлик соҳасини ривожлантиришнинг истиқболи катта, деб ҳисоблайди.
“Қозоғистон ушбу соҳани ривожлантириш устида ишламоқда. Бугунги кунда креатив соҳамизнинг қўшилган қиймати 2 миллиард доллардан ошади. Бу саноатда 143 минг киши ишлайди. Креатив соҳа иқтисодиётимизга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Энг муҳими, бу маданий дипломатия, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашнинг самарали механизмига айланди. МДҲ мамлакатлари бу борада катта имкониятларга эга. МДҲ давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси негизида Креатив саноат уюшмасини ташкил этишни таклиф қиламан. Унинг асосий мақсади ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, бунёдкорлик иқтисодиёти экотизимини шакллантириш бўлиши керак”, - деди Давлат раҳбари.