Қасим-Жомарт Тоқаев “Марказий Осиё – Хитой” гуманитар форумига табрик йўллади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин “Яхши қўшничилик ва дўстлик: келажакка биргаликда қадам ташлаш” мавзусидаги “Марказий Осиё – Хитой” гуманитар алмашинув форумида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

“Ҳурматли меҳмонлар! Сизни “Марказий Осиё – Хитой” гуманитар форумининг очилиши билан табриклайман! Хитой Халқ Республикаси Раиси жаноб Си Цзиньпиннинг Астана шаҳрига ташрифи доирасида бундай коллегиал учрашувни ўтказиш яхши анъанага айланган. “Яхши қўшничилик ва дўстлик: келажакка биргаликда қадам” мавзусида ўтказилаётган мазкур учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайдиган яна бир муҳим воқеа бўлди. Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик ва абадий дўстлик руҳида ривожланмоқда. Бизнинг чуқур илдиз отган, чинакам ҳамкорлигимиз бугун стратегик хусусият касб этиб, бутунлай янги босқичга кўтарилди. Маданият халқлар ва цивилизацияларни боғловчи олтин кўприкдир. Икки давлат ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда маданий-гуманитар алоқалар алоҳида ўрин тутади. Шу боис бу борадаги ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Ўйлайманки, бугунги учрашувда икки халқнинг мустаҳкам қадриятлари, турмуш тарзи, ахборот хавфсизлиги масалалари атрофлича муҳокама қилинади. Барчангизга улкан муваффақият ва фаровонлик тилайман. Форум иши самарали бўлсин!” – дейилади Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрик мактубида.