Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Пасха байрами билан табриклади
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Пасха байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
"Ҳурматли мамлакатимиз православ жамоаси!
Сизларни Пасха байрами билан табриклайман! Христиан тақвимида алоҳида ўрин тутадиган ушбу байрам умид ва муҳаббат, маънавий янгиланиш рамзидир. Пасха байрами ва унга тайёргарлик даврида бутун мамлакат бўйлаб меҳр-оқибат, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам фазилатлари кенг нишонланади. Православ жамоаси жамиятда адолат, тинчлик, тотувлик, бағрикенглик ва эътиқод тамойилларини шакллантиришга катта ҳисса қўшади. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган Пасха анъанаси оила бирлигини сақлашга ва инсоний муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, катталарга ҳурмат ва яқинларига меҳр-шафқатни ўргатади. Миллий бирлик ва динлараро тотувликни сақлаш, анъанавий қадриятлар ва кенг қамровли янгиланишга бўлган интилишнинг уйғунлик топиши мамлакатимизнинг ривожланишига асос бўлаётган омилдир. Халқимиз тинчлик ва барқарорлик, қонун ва тартиб, таълим ва инновация, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тозалик тамойиллари мустаҳкам ўрнатилган прогрессив мамлакатда яшаш ва ишлашга интилади. Республика референдумида қабул қилинган Халқ Конституцияси - бунинг яққол исботидир. Биз севимли Ватанимиз келажаги учун умумий масъулиятни чуқур ҳис қила олсак, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиб, юксак мақсадларимизга эришамиз, деб қатъий ишонаман. Ушбу ёрқин байрам ҳар бир оилага қувонч ва фаровонлик олиб келсин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар тилайман”, — дейилади табрикда.