Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун Қирғиз Республикаси Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари – Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев I даражали «Достық»(“Дўстлик”) ордени билан тақдирланди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади
Фото: Ақорда

Қирғиз Республикаси Жогорку Кенешининг VII чақириқ депутати Дастанбек Жумабеков, Қирғизистон Президенти маслаҳатчиси Арслан Койчиев, жамоат арбоби Асқар Салимбеков II даражали «Достық» ордени билан тақдирланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади
Фото: Ақорда

Президент Қирғиз Республикасининг таниқли давлат арбоблари сидқидилдан меҳнат қилиб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади
Фото: Ақорда

 

– Бунинг натижасида сиёсий, иқтисодий, маданий алоқаларимиз мустаҳкамланиб бормоқда. Парламентлараро ҳамкорлигимиз ҳам фаоллашди. Фурсатдан фойдаланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Қидиршаевич Ташиевга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Сиз хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга улкан ҳисса қўшяпсиз, минтақада барқарорликни таъминлаш борасидаги тинимсиз меҳнатингиз юксак баҳога лойиқ. Бугунги тадбир шунчаки тақдирлаш маросими эмас. Бу Қозоғистоннинг қирғиз халқига бўлган юксак миннатдорчилиги ва ҳурматидан далолатдир. Шундай экан, бу кун қозоқ-қирғиз муносабатлари йилномасига азалий қардошлик ва яхши қўшничиликнинг ёрқин намунаси сифатида зарҳал ҳарфлар билан ёзилади, деб ўйлайман. Ишонаманки, сиз бундан кейин ҳам Қирғизистон равнақига, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшасиз, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади
Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Садир Жапаровни «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлаган эди.

Сўнгги хабарлар