Қасим-Жомарт Тоқаев: Каспий денгизидаги мураккаб вазият экологик фалокатга айланиши мумкин
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш» мавзусига бағишланган «ШҲТ плюс» саммитида сўзлаган нутқида иқлим масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Бугунгидек нуфузли форум доирасида жуда нозик, бироқ мураккаб масалага эътибор қаратмоқчиман. Бу – Каспий денгизнинг аҳволи. Вазият экологик фалокатга айланиши мумкин. Мазкур муаммо ШҲТ доирасидаги узоқ муддатли маслаҳатлашувнинг устувор йўналишига айланиши керак. Шу сабабли бугун Астанада ШҲТ ҳузурида Сув муаммосини таҳлил қилиш марказини ташкил этиш ҳақида таклиф билдирдим. Яқинда Алматида БМТ Бош котибининг иштирокида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё ва Афғонистонга оид минтақавий барқарор тараққиёт маркази очилди. Бу эса кўп томонлама дипломатияга бўлган интилишимиздан дарак беради. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкорларга келгуси йили апрель ойида Астанада Минтақавий экологик саммит ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қиламан», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари сўзини якунлар экан, келаси йили Ташкилотнинг 25 йиллиги нишонланишини эслатиб ўтди.
«Бу муҳим ва унутилмас марра Янги олтин даврнинг бошланиши бўлишига ишонаман. Шу даврда ШҲТ ўз ролини шубҳасиз кучайтиб, замонимиздаги энг долзарб масалаларга ижобий таъсир кўрсатади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.