Қасим-Жомарт Тоқаев Индонезия, Мексика ва Латвияга янги элчиларни тайинлади

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор хорижий давлатлардаги элчиларни тайинлади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Тайинлов
Фото: Kazinform

Давлат раҳбарининг фармонлари билан Сержан Оралбаевич Абдикаримов Қозоғистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди;

Тимур Владимирович Примбетов Қозоғистон Республикасининг Мексика Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди;

Даурен Айтбаевич Карипов Қозоғистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Сўнгги хабарлар