Қасим-Жомарт Тоқаев Франция ташқи савдо делегат-вазири Лоран Сен-Мартенни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Астана халқаро форуми доирасида Франция ташқи савдо делегат-вазири Лоран Сен-Мартен, Франция Миллий ассамблеяси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Бруно Фукс, шунингдек, EDF, SUEZ ва Sanofi компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

ҚР Президенти Франция Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи давлатлари орасида асосий савдо ва сармоявий шериги эканини таъкидлади. Кейинги йилларда мамлакатда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва Франция сармояси изчил ошиб бормоқда. Бу томонларнинг иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга интилиши умумий эканлигини кўрсатади. Давлат раҳбари бундай ижобий динамикани сақлаб қолиш зарур, деди.
Қасим-Жомарт Токаев 17 та битим имзоланган Қозоғистон-Франция бизнес-форуми якунларини юқори баҳолади ва келишувларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигига эътибор қаратди.
Суҳбат чоғида энергетика, атом саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, сув ресурсларини бошқариш ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари фурсатдан фойдаланиб, Франция Президенти Эммануэль Макронга самимий салом йўллади.
Лоран Сен-Мартен Астанага 40 дан ортиқ француз компанияси раҳбарлари келгани, турли соҳа жамоалари Қозоғистон билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ниятида эканини таъкидлади.
Ўтган йили Қозоғистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5,5 миллиард долларга етди. Бу савдо айланмасининг 31 фоизга ошганидан далолат беради. 2005-2024 йилларда Франциядан Қозоғистонга киритилган тўғридан-тўғри сармоя ҳажми 20 миллиард долларни ташкил этди.