Қасим-Жомарт Тоқаев: Буюк шахсларни улуғлаш ишларига янги туртки бериш жуда муҳим
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари олимларни тақдирлаш маросимидаги нутқида Ал-Форобий ва Хожа Аҳмад Яссавий меросини ривожлантириш масаласи ҳақида гапирди.
– Биз интеллектуал меросимиз билан фахрланамиз. Ал-Форобий, Хожа Аҳмад Яссавий ва Абай каби олимларимиз чексиз маънавий хазина қолдирдилар. Уларнинг асарлари жаҳон ақл-заковатининг олтин фондига киритилган. Биз доно аждодларимизнинг бебаҳо асарларидан замонавий дунё эҳтиёжларига мувофиқ фойдалана олишимиз керак. Мутафаккир ва олимларимиз меросини чуқур англаш, кенг улуғлаш ва максимал даражада ривожлантириш зарур. Буюк шахсларни улуғлаш ишларига янги туртки бериш жуда муҳимдир. Туркистон марказида “Хожа Аҳмад Яссавий” орденини таъсис этиш ташаббусининг моҳияти шунда. Шунингдек, ўтган йили Яссавий таълимотини ўрганиш бўйича халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Умуман олганда, барчамиз машҳур Хожа Аҳмад Яссавийни ноёб олим ва цивилизацияшунос сифатида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ва хорижда кенг улуғлашимиз керак. Шу билан бирга, унинг бебаҳо бой меросини ҳар томонлама ўрганишимиз керак. Бу эзгу анъана бу йил ҳам Ал-Форобий форуми билан давом этади. Бундай маърифий ва илмий жиҳатдан аҳамиятли учрашувлар ҳар йили ўтказилади, — деди Қасим-Жомарт Токаев.