Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Ақордада олти давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Қасым-Жомарт Тоқаев бірқатар мемлекеттің елшілерінен сенім грамоталарын қабылдады
Фото: Ақорда

Ишонч ёрлиқларини Исроил Давлати элчиси Йоав Бистрицки; Қирғизистон Республикаси Элчиси Қудайберген Базарбаев, Куба Республикаси элчиси Альфредо Федел Ниевес Портуондо, Ливан Республикаси элчиси Жорж Абу Зейд, Зимбабве Республикаси элчиси Марк Грей Маронгве ва Сомали Федератив Республикаси элчиси Фатҳудин Али Моҳамед топширди.

Қасым-Жомарт Тоқаев бірқатар мемлекеттің елшілерінен сенім грамоталарын қабылдады
Фото: Ақорда

Президент Қозоғистон барча давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатган тинч давлат эканини таъкидлади.

Қасым-Жомарт Тоқаев бірқатар мемлекеттің елшілерінен сенім грамоталарын қабылдады
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ички сиёсатида кўтарилган ташаббуслар ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу ишлар адолатли Қозоғистонни барпо этиш, “Қонун ва тартиб” тамойилига асосланган.

Қасым-Жомарт Тоқаев бірқатар мемлекеттің елшілерінен сенім грамоталарын қабылдады
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари элчиларни дипломатик миссияларининг расмий бошлангани билан табриклаб, Қозоғистон томони уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Сўнгги хабарлар