Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Ақордада Қозоғистон Президентига 8 давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Фото: Ақорда

Ишонч ёрлиқларини:

Украина элчиси Виктор Майко;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қозоғистон Республикасидаги доимий вакили Сарангоо Раднаарагчаа;

Ҳиндистон Республикаси элчиси Я.К. Сайлас Тангал;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Усмон Миҳажи;

Швеция Қироллиги элчиси Ларс Стефан Эрикссон;

Бельгия Қироллиги элчиси Эрик де Майер;

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчиси Салли Жейн Аксуорси;

Латвия Республикаси Элчиси Даце Рутка;

Грузия Республикаси элчиси Леван Диасамидзе топширдилар.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент дипломатларга Қозоғистон кўп векторли ва мувозанатли ташқи сиёсат юритаётгани ҳақида маълум қилди. Давлат раҳбари мамлакат конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқ эканини таъкидлаб, янги тайинланган элчилар Қозоғистон билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга фаол ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

элчилар
Фото: Ақорда
элчилар
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев элчиларни дипломатик миссияларининг расмий бошланиши билан табриклади ва уларнинг давлат раҳбарларига самимий салом йўллади.

Сўнгги хабарлар