17:30, 02 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг «Амнистия тўғрисида»ги қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаатида Январ воқеалари иштирокчиларини авф этишга қарор қилганини айтган эди.
«Биз, инсонпарварлик кўрсатган ҳолда, бу фожиадан тегишли хулосалар чиқарамиз. Бу бошқа ҳеч қачон содир бўлмайди. Биз бунга йўл қўймаймиз», — деди Президент.