10:22, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев: Алмати Қозоғистоннинг асосий рамзларидан бири дейиш мумкин
ALMATY. Kazinform – Алматида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жамоатчилик билан учрашуви бошланди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
«Алмати – азиз Мустақиллигимиз рамзи бўлган шаҳар. Алматида мамлакатимиз учун энг муҳим қарорлар ва ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ерда Мустақиллик Декларацияси имзоланди, мустақиллигимиз эълон қилинди. Мамлакатимиз келажагини белгилаб берган яна кўплаб тақдирли воқеалар содир бўлди. Алмати - мамлакатнинг бизнес, маънавий, илмий ва сайёҳлик марказидир. Шунинг учун мен шаҳарни ривожлантириш ва унда қулай яшаш учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратаман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.