Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Поль Кагамени кутиб олди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Руанда Президенти Поль Кагамени Ақордада кутиб олди.

Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Поль Кагаме расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Шундан сўнг, олий мартабали меҳмоннинг ташрифи шарафига Тантаналар залида саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди. Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Поль Кагаме мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди.
Унинг олдига етиб келганида, меҳмон тўхтаб, ҳурмат бажо келтирди ва бошини бироз эгди. Сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафи сафидан ўтди. Фахрий қоровул бошлииғи билан хайрлашди.

Ҳозирда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руанда билан муносабатлар қайси йўналишда ривожланиши ҳақида хабар берган эдик.