Қанат Бозимбаев Қирғизистон ва Ўзбекистонда сув етказиб бериш масалалари юзасидан музокаралар ўтказди
ASTANA. Kazinform – 28 июль куни ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев хизмат сафари билан Қирғизистонга бориб, Қирғиз Республикаси Вазирлар Кабинети раиси Адилбек Қасималиев ва соҳавий идоралар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Норин каскади, Талас ҳавзаси, шунингдек, Киров ва Орто-Тўқай сув омборларининг август ойидаги иш режими юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув якунлари бўйича аввалроқ тасдиқланган келишувлар доирасида қурғоқчилик ва сув кам етиб келиши сабабли етишмай қолган сув миқдорини қўшимча етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.
29 июль куни Қанат Бозимбаев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва сув-энергетика соҳаси раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Учрашув давомида сув етказиб бериш жадвалидан орқада қолиш ҳолатини икки ҳафта ичида бартараф этиш бўйича аниқ чоралар келишиб олинди.
Шу тариқа Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида вегетация даврини тўлиқ таъминлаш имкони яратилади. Бу масала Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларининг доимий назоратида турибди.