Камчаткадаги зилзиладан кейин Чилида цунами бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
BUENOS AIRES. Кazinform — Камчаткада рўй берган кучли зилзиладан сўнг Чили денгиз флоти гидрография ва океанография хизмати мамлакат қирғоқларида цунами хавфи бўйича огоҳлантирди. Бу ҳақда Жанубий Америка мамлакати фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий хизмати директори Алисия Себриан маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

— Чилининг бутун қирғоқлари, жумладан, Чили Антарктидаси учун цунами бўйичаа огоҳлантириш эълон қилинди, — деди у матбуот анжуманида.
Чилилик мутахассисларнинг фикрича, цунами чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:51 (Москва вақти билан 21:51)да мамлакат қирғоқларига етиб бориши мумкин.
— Табиий офатлар пайтида хавфларни бошқариш бўйича қўмиталар зудлик билан чақирамиз. Бу бизга вазиятни кузатиш ва фуқароларни эвакуация жараёни ҳақида хабардор қилиш имконини беради. Вақт бор, тўлқин дарров етиб бормайди, — деди Себриан.
Чоршанба куни эрталаб Камчаткада 8,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, жароҳатланганлар бор, тез ёрдам чақиришлар сони кўпайган. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаб ташкил этилган.
30 см баландликдаги цунами тўлқини Япония қирғоқларига етиб борди. Сахалин вилоятида Северно-Курилск порти ва балиқчилик саноати корхонаси сув остида қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камчатка тарихидаги энг кучли зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.