Италияда ахлат ташлаганлар 18 минг еврогача жаримага тортилади
ASTANA. Kazinform — Италияда автомобилдан йўлга ёки пиёдалар йўлагига ташланган чиқинди халтаси учун энди ҳайдовчига 18 минг еврогача жарима солиши мумкин. Салфеткалар, пластик бутилкалар ва сигарет қолдиқлари учун эса жарима 1 188 еврога етади.

Агар ҳайдовчи қўриқхона ёки бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудга чиқинди ташласа, жаримадан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиши ёки қамоққа олиниши мумкин.
Машинанинг тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши муҳим эмас. Эндиликда полиция ҳуқуқбузарларни тўғридан-тўғри қўлга олиши шарт эмас, улар кузатув камерасига тушиб қолса, кифоя.
Масалан, Германияда ахлат учун жарималар ўндан юзлаб еврогача бўлиши мумкин. Жарима миқдори ахлатнинг ўзига хос турига ва федерал давлатга қараб ўзгаради.
Эслатиб ўтамиз, Италия ҳукумати дунёдаги энг узун осма кўприк лойиҳасини маъқуллаган эди.