Италия ҳукумати дунёдаги энг узун осма кўприк лойиҳасини маъқуллади
ASTANA. Kazinform — Италия ҳукумати Апеннин ярим оролини Сицилия ороли билан боғлайдиган дунёдаги энг узун осма кўприк лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.

Умумий узунлиги қарийб 3,3 километр бўлган кўприк ҳар бирининг баландлиги 399 метр бўлган иккита таянч устунга эга бўлади. Лойиҳанинг тахминий қиймати 13,5 миллиард еврони ташкил этади.
Италия бош вазири Жоржа Мелони кўприк қурилишини мамлакат учун стратегик муҳим лойиҳа деб атади.
Ўз навбатида, бош вазир ўринбосари, транспорт ва инфратузилма вазири Маттео Сальвини ушбу қурилиш ҳудудлар ва бутун мамлакат тараққиётини жадаллаштиришини таъкидлади.
Ушбу инфратузилма лойиҳаси кўплаб янгиликларни ўз ичига олади ва уни амалга ошириш 6 йил давом этади.
Инфратузилманинг яхлитлигини таъминлаш мақсадида 40 километрдан ортиқ автомобиль ва темир йўл қурилиши режалаштирилган.
Кўприк Жанубий Италия ва бутун мамлакатни ривожлантириш учун стратегик аҳамиятга эга бўлади ва транс-европа транспорт тармоғини тўлдириш нуқтаи назаридан миллий аҳамиятга эга бўлади.
Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа Италияда 1960 йилларнинг охиридан бери муҳокама қилиниб келинмоқда.