Италия бош вазирининг Қозоғистонга режалаштирилган ташрифи кейинга қолдирилди

ASTANA. Kazinform — Бунга сабаб Италия Ҳукумати раҳбари Жоржа Мелони Рим Папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этади.

Джорджа Мелони
Фото:Акорда

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.

“Италия томонининг илтимосига кўра, Бош вазир Жоржа Мелони 26-27 апрель кунлари Қозоғистонга режалаштирилган расмий ташрифи ва “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммитидаги иштироки кейинга қолдирилди. Чунки Италия Ҳукумати раҳбари Рим Папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этади. Ташриф вақти кейинроқ маълум қилинади”, - деди Желдибай.

Аввалроқ Италия бош вазири Қозоғистонга расмий ташриф билан келиши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Рим Папаси Франциск 21 апрель куни 89 ёшида вафот этди

Сўнгги хабарлар