Италия Бош вазири Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Италия Бош вазири Жоржа Мелони 26-27 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Джорджа Мелони
Фото:Акорда

«Музокаралар давомида томонлар Қозоғистон ва Италия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. 27 апрель куни Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Италия” форматидаги биринчи саммит  бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Туркистонда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтиши маълум қилинганди.

Сўнгги хабарлар