Истанбул яна бир бор тирбандликлар бўйича дунёда етакчига айланди

ASTANA. Kazinform — Туркия мегаполиси Истанбул яна бир бор тирбандликларнинг мураккаблиги туфайли диққат марказига тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Назван город с самыми долгими автомобильными пробками в мире
Фото: yenisafak.com

Inrix таҳлилий компаниясининг янги тадқиқотига кўра, шаҳар Нью-Йорк, Чикаго, Мехико ва Лондон каби мегаполисларни ортда қолдириб, жаҳон тирбандлик рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Ҳисоботга кўра, ҳар бир Истанбуллик йилига тахминан 105 соат вақтини тирбандликда йщқотади. 20 миллиондан ортиқ аҳолига эга шаҳар учун тирбандликлар долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, вазият сўнгги бир йил ичида 15 фоизга ёмонлашган, бу дунё шаҳарлари орасида энг сезиларли ўсишлардан биридир.

Тадқиқот 37 мамлакатдаги 900 та шаҳарни қамраб олди, бу эса рейтинг доирасини кенгайтирди. Илгари, 2024 йилда Американинг Чикаго шаҳри биринчи ўринни эгаллаган эди, бироқ бу йил Туркия мегаполиси шубҳасиз етакчига айланди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Истанбулдаги тирбандликнинг юқори даражаси урбанизация суръати, чекланган йщл инфратузилмаси ва Босфор бўғози орқали икки қитъага - Осиё ва Европага бўлинган шаҳарнинг ноёб географик жойлашуви билан боғлиқ.

Сўнгги хабарлар