Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

ASTANА. Кazinform – Исроил армияси Ғазо секторига ўзининг барча оддий пиёда ва танк бригадаларини киритди, дея хабар беради Euronews.

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди
Фото: Исроил мудофаа армияси

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторига ўзининг барча пиёда ва зирҳли бригадаларини жойлаштирди. Исроил шу тариқа Ғазодаги оммавий ҳужумларини кучайтирмоқда.

Аввалроқ Исроил расмийлари ХАМАС маҳбуслар масаласида келишувга эришиб, қуролсизлантирилгунига қадар ЦАХАЛ ҳужумларини давом эттиришини билдирган эди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган 79 кишининг жасади шифохоналарга етказилганини маълум қилди. Бу рақам шимолдаги зарар кўрган ҳудудлардаги касалхоналарни ўз ичига олмайди, чунки улар Исроил кучлари томонидан ўралган ва бориш ёки кириш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар