Инвесторларнинг иш ўринларини яратишдаги масъулиятини ошириш керак – ҚР Ҳукумати

ASTANA. Kazinform – Ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу ҳақда бугунги Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Инвесторлардың жұмыс орындарын құруға қатысты жауапкершілігін арттыру керек — Үкімет
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

“Янги иш ўринларини яратишни сифатли мониторинг қилиш учун “Инновацион лойиҳалар навигатори” ишлаб чиқилди. Ахборот тизими янги иш ўринларининг сонини, уларнинг меҳнат бозори эҳтиёжларига мослигини, шунингдек, иш берувчиларнинг бандлик бўйича режаларининг бажарилишини назорат қилади. Ҳорижий ва маҳаллий инвесторларнинг янги иш ўринларини яратиш бўйича мажбуриятларини бажаришдаги масъулиятини ошириш керак. Шунингдек, инвестиция ҳажмининг камида 30 фоизини иш ҳақи жамғармасини шакллантиришга йўналтириш талаби таъминланиши лозим. Навигаторда фақат соҳалар бўйича йирик инвестиция лойиҳалари акс эттирилган”, — деди Олжас Бектенов.

Унинг сўзларига кўра, янги иш ўринларини реал вақт режимида тўлиқ ва тизимли мониторинг қилиш учун ягона ахборот тизими зарур. Бу тизим мамлакатда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги барча маълумотларни, жумладан, малака даражаси, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори ва бошқа маълумотларни назорат қилиб бориши керак.

“Шунингдек, мамлакатимизда яратилаётган иш ўринларининг бир қисми вақтинчалик иш билан боғлиқ. Бундай ёндашув самарадорлиги паст. Шу сабабли амалдаги режаларда доимий иш билан таъминлаш улушини ошириш лозим. Айниқса, ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш керак. Ушбу муаммоларни комплекс ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар меҳнат бозорини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган”, – деди ҚР Ҳукумати раҳбари.

Сўнгги хабарлар