16:21, 07 Ноябрь 2022 | GMT +5
Инсон ҳаётидан қимматли ҳеч нарса йўқ: Тоқаев Январ воқеаларида Манғистауда қотиллик бўлмаганини эътироф этди
AQTAU. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев манғистауликлар билан учрашувда дунёдаги геосиёсий вазият ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Биласизки, мен ҳар бир вилоятга борганимда давлат аҳамиятига молик масалаларга эътибор қаратаман. Айни пайтда сабр ва вазминлик ҳақида ўз фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Ота-боболаримиз «Сабр туби – сариқ олтин» деб бежиз айтишмаган. Биз замонавий даврнинг бошланишини кўряпмиз. Геосиёсий вазият кундан кунга кескинлашиб бормоқда. Кўпгина давлатлар хавфсизлик нуқтаи назаридан зарар кўрди. Бундай оғир дамларда сабр ва жиддийлик ҳаводек зарурдир. Биз ҳамма нарсанинг асл моҳиятига давлат ва миллат манфаати нуқтаи назаридан қарашимиз керак. Бирданига ҳаммасини ўзгартириш мумкин эмас»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев учрашувда.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат учун зарур чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
«Биз сиёсий масъулият маданиятини шакллантиришимиз ва ўрнатишимиз керак. Ҳар қандай масалада музокара, мулоқот йўли билан бир қарорга келиш керак. Дахшатли январ воқеасида сиз манғистауликлар юрт тақдири учун масъулият намунасини кўрсатдингиз. Ўша кунларда бу ерда қон тўкилмади. Ҳукумат ва жамоат жойларига ҳужум қилинмаган. Ватан тақдирига даҳлдорлик – аслида шудир! Дарҳақиқат, инсон ҳаётидан қимматлироқ ҳеч нарса йўқ. Ҳар қандай жиддий муаммони бақирмасдан, баҳслашмасдан, хотиржамлик билан ҳал қилиш мумкин. Биз ички ва ташқи сиёсатда бу позицияни сақлаб қоламиз. Зеро, барқарорлик, тинчлик ва осойишталик барча муваффақиятлар манбаидир. Бу ҳақиқат. Умуман олганда, бизга энг аввало қонун ва тартиб керак. Қонунларимиз адолатли, тартиб-интизомимиз қаттиқ бўлиши керак. Ҳозирги вазиятда бошқача бўлиши мумкин эмас. Барқарорлик ва тинчлик бўлмаса, тараққиёт бўлмайди»
, - деди Давлат раҳбари.
Фото: t.me/bort_01