Илон Маск «Радио Свобода» ва «Голос Америки» радиоларини ёпишни таклиф қилди

ASTANА. Кazinform – Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғида АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган «Радио Свобода» ва «Голос Америки» радиостанцияларини энди ҳеч ким тингламаслигини ёзди, деб хабар беради Кazinform.

Илон Маск «Радио Свобода» ва «Голос Америки» радиоларини ёпишни таклиф қилмоқда
Фото: x.com/MarioNawfal

Унинг айтишича, бу оммавий ахборот воситаларида "Америка солиқ тўловчиларининг йилига 1 миллиард доллар пулини истеъмол қилиб, ўзлари билан гаплашадиган радикал сўлчилар" ишлайди.

 

Илон Маск ўз постини АҚШ президентининг махсус операциялар бўйича махсус вакили, Миллий разведканинг собиқ директори Ричард Гренелнинг Х ижтимоий тармоғидаги постига жавобан жойлаштирди.

– «Свободная Европа» ва «Голос Америки» америкалик солиқ тўловчилар томонидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситаларидир. Булар — давлат оммавий ахборот воситалари. Бу оммавий ахборот воситалари ўта сўлчи фаоллар билан тўла. Мен бу мухбирлар билан ўнлаб йиллар давомида ишлаяпман. Бу — ўтмишда қолди, — деб ёзган Ричард Гренелл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Маскга Пентагон харажатларини текширишни буюргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар