Икки вазир ва яна 6 киши ҳалок бўлди: Ганада ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

ASTANA. Kazinform – Гана Республикаси Мудофаа вазири Эдвард Омане Боама ҳамда Экология, фан ва технология масалалари бўйича вазир Иброҳим Муртала Муҳаммад ҳарбий вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакиллари маълум қилди, деб хабар беради Report агентлиги Reuters манбасига таяниб.

В авиакатастрофе в Гане погибли два министра
Фото: ghanaweb.com

Маълумотларга кўра, вертолёт мамлакатнинг жанубида жойлашган Акрофуон шаҳри яқинида қулаган. Ерга қулаганидан сўнг ҳаво транспорти ёнғинга учраган.

Аввалроқ мамлакат қуролли кучлари радардан ғойиб бўлган вертолёт ҳақида маълум қилган эди. Гана Ҳаво кучларига тегишли мазкур вертолёт бортида учта экипаж аъзоси ва беш нафар йўловчи бўлган. Бош штаб бошлиғининг сўзларига кўра, фалокатдан ҳеч ким омон қолмаган.

Маълум қилинишича, вазирлар ноқонуний табиий ресурсларни қазиб олиш ҳолати қайд этилган ҳудудга йўл олган бўлган. Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилди.

Сўнгги хабарлар