Икки ўзбекистонлик гроссмейстер рекорд даражада пул ишлаб топди
TASHKENT. Kazinform — 2025 йил давомида Нодирбек Абдусатторов 16 та нуфузли халқаро турнирда иштирок этиб, жами 361 811 доллар мукофот пули ишлаб топган, деб хабар беради Chess.com.
Унинг бир турнирдаги энг юқори индивидуал ютуғи 85 000 долларни ташкил этган.
Жавоҳир Синдоров эса 11 та халқаро мусобақада қатнашиб, умумий ҳисобда 349 955 доллар даромад қайд этган. Унинг энг йирик ютуғи FIDE World Cup мусобақасидаги ғалабаси бўлиб, мазкур турнир учун 120 000 доллар мукофот пули берилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, икки гроссмейстернинг 2025 йилдаги умумий мукофот пуллари 711 766 долларга тенг.
Маълум қилинишича, келтирилган суммалар фақат халқаро турнирлардаги расмий мукофот пулларини ўз ичига олади. Унга ҳомийлик шартномалари, реклама ва тижорий ҳамкорлик даромадлари, давлат мукофотлари ва бир марталик бонуслар, стипендиялар ҳамда грантлар, клуб ёки терма жамоа маошлари киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, FIDE Circuit рейтингида ўзбекистонлик Абдусатторов ва Синдоров етакчи.