Икки давлат Президентларига Ўрта йўлакни ривожлантириш лойиҳаси тақдим этилди

ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиевга Ўрта йўлакни ривожлантириш лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Касым-Жомарту Токаеву и Ильхаму Алиеву презентовали проект «Развитие Среднего коридора»
Фото: Акорда

Давлат раҳбарларига Ўрта йўлакни ривожлантириш бўйича Қозоғистон-Озарбайжон мутахассислари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қозоғистон Президенти маслаҳатчиси Асел Жанасова Ўрта йўлакни ривожлантириш режаси билан таништирди. Бу Хитой ва Марказий Осиё давлатларини Европа давлатлари билан боғловчи асосий транспорт-логистика йўналишидир.

Касым-Жомарту Токаеву и Ильхаму Алиеву презентовали проект «Развитие Среднего коридора»
Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиевга Хитойдан Озарбайжонга юк ташиш ҳажмининг ошиши Ўрта йўлакни ривожлантиришга янги суръат бағишлагани маълум қилинди. Бугунги кунда юк Хитой чегарасидан Грузия портларига 15-18 кун ичида етказилади. Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб бу йўналишдаги юк айланмаси 3 баробарга ошиши мумкин.

Давлат раҳбарларига Ўрта йўлакнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, унинг Евроосиёда транзит ролини кучайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти билан музокаралар ўтказган эди. Озарбайжон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим вазифа экани қайд этилди.

Сўнгги хабарлар