III Осиё ўйинлари: қайси спорт турида неча ёшли ўсмирлар кураш олиб боради

Маълумки, жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари ташкил этилади, деб ёзади ЎзА.

III Осиё ўйинлари
Фото: ЎзА

Ўйинлар дастурига мувофиқ, қитъанинг ёш спортчилари 24 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб боради. Комплекс турнирда қитъамизнинг 45 та мамлакат спорт делегациялари иштирок этиш учун талабномаларни тақдим этган.

Куни кеча III Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларнинг ёш тоифаси бўйича маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, Баҳрайнда кечадиган баҳсларда 14-18 ёшли спортчилар қатнашиши белгиланди. Хусусан, енгил атлетика ва таэквондо WТ баҳсларида ёш тоифалари 15-16, волейбол, стол тенниси ва баскетболда 14-16, дзюдода 16, спорт курашларида эса 15-17 ёшни ташкил этиши тасдиқланди.

Сўнгги хабарлар