Ҳукумат раҳбари вилоятлар ҳокимларига меҳнат ярмаркаларини мунтазам ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди
Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов вилоятлар ҳокимларига меҳнат ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Вилоят ҳокимлари мунтазам равишда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиб, Астана шаҳрида амалга оширилаётган “Жолтап” пилот лойиҳасидан мисол тариқасида фойдаланишлари керак. Меҳнат вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда аҳолини янги иш ўринлари ҳақида хабардор қилиш чора-тадбирларини кучайтириши керак”, - деди Бош вазир.
Шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига ҳудудий Меҳнат ҳаракатчанлиги марказлари ва туман “Мансап” марказлари имкониятларидан оқилона фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.
“Бу марказлар бироз модернизация қилинди ва ўз ишиларини қайта ташкил этди. Эндиликда Меҳнат вазирлиги ушбу марказлар орқали аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини ҳокимликлар билан ҳамкорликда назорат қилиш механизмини такомиллаштириши лозим. Мажбурий пенсия ўтказмалари билан электрон меҳнат шартномаларини яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, - деди Алихан Смаилов.
Ҳукумат раҳбари ҳокимликлар яратилаётган иш ўринларининг сифатига эътибор қаратишлари кераклигини эслатди.
“Аҳолини нафақат давлат қўллаб-қувватлаши доирасида, балки давлат-хусусий шериклик орқали ва хусусий инвесторлар кўмагида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш зарур”, - деди Бош вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай