Хитойнинг Иле ҳудудида осма кўприк узилиб, 5 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Иле қозоқ автоном вилоятига қарашли Монғолкуре туманида осма кўприк қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Paper ахборот портали хабар берди.

Қытайдың Іле өңірінде аспалы көпір үзіліп, 5 көз жұмды
Фото: sxdsb.voc.com.cn

Шати туристик ҳудудида жойлашган осма кўприкнинг икки арқонидан бири узилиб, кўприк бир томонга қишайган. Натижада 29 киши кўприкдан дарё ўстига қулаган. 5 киши воқеа жойида вафот этган, 22 киши енгил жароҳат олган, яна 2 нафарнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, жароҳатланганлар шифохонага етказилган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Иле вилояти ва Монғолкуре тумани ҳокимияти фавқулодда чоралар кўрган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва шифокорлар тезкор етказилган. Жабрланганларга ёрдам кўрсатилиб, туристларга тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ҳодисадан сўнг Шати туристик ҳудуди вақтинча ёпилди. Авария сабаблари ўрганилмоқда.

Очиқ манбаларга кўра, Шати туристик ҳудуди Иле қозоқ автоном вилоятининг Монғолкуре туманига қарашли Шати қирғиз миллий қишлоғи ҳудудида жойлашган. У 65 квадрат километр майдонни эгаллайди. Бу ҳудуд Тяньшань тоғларини кесиб ўтувчи қадимий карвон йўли билан бутун Хитойга машҳур.

Сўнгги хабарлар