Хитойлик олимлар космос учун кир ювиш машинасини яратдилар

ASTANA. Kazinform - Хитойда тадқиқотчилар астронавтлар учун ихчам кир ювиш машинаси яратдилар. Оғирлиги 12 кг бўлган қурилма ультра нозик туман ва озон ёрдамида кийимларни тозалайди, бунда ҳар бир циклда бор-йўғи 400 мл сув сарфланади, деб хабар беради Kazinform South China Morning Postга таяниб.

Китайские ученые разработали стиральную машину для космоса
Фото: South China Morning Post

Chinese Journal of Space Science нашрининг ёзишича, технология «Тяньгун» орбитал станцияси ва бўлажак ой базаларига етказиб бериладиган кийим-кечак ҳажмини 60 фоиздан кўпроққа қисқартиради. 15 йиллик миссия ва уч кишилик экипаж учун бу 3,3 тоннадан ортиқ кийим.

Шу пайтгача астронавтлар орбитада кийимларини ювиш имконига эга эмас эдилар. Улар ишлатилган буюмларни нохуш ҳид пайдо бўлгунга қадар кийишган, шундан сўнг уларни Ер атмосферасида ёниб кетадиган юк капсулаларида утилизация қилишган.

"Келажакда Ой ва Марсга узоқ муддатли миссияларни ҳисобга олган ҳолда, бортда кир ювиш технологиясини ишлаб чиқиш Ердан етказиб бериладиган юкни камайтириш учун калит бўлади", - деб таъкидлайди тадқиқот муаллифлари.

Машина камида беш йил хизмат қилиш учун мўлжалланган ва микрогравитациянинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади. У газламаларни кимёвий моддаларсиз стерилизация қилади, намлик ва газ оқишини олдини олади. Кейинги босқичда ишчи прототип яратиш ва қурилма самарадорлигини ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ хитойлик астронавтлар сунъий интеллект бўйича биринчи ёрдамчини олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар