Хитойда кўчки: 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши бедарак йўқолди

ASTANA. Kazinform — Чоршанба куни Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида жойлашган Гуанчжоу шаҳрининг Байюнь туманида кучли ёмғир туфайли юзага келган кўчки остида 14 киши қолиб кетди, дея хабар беради Синьхуа.

Қытайдағы көшкін салдары
Фото: Синьхуа

Пайшанба куни эрталаб соат 9:00 га келиб, улардан тўққиз нафари қутқариб олинди.

Қутқарилганлардан икки нафари ҳалок бўлгани, яна етти нафари турли даражада яралангани хабар қилинган.

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гуандун провинциясида ёғаётган кучли ёмғир йўлларда ҳаракатни қийинлаштириб, сув тошқини хавфини оширгани ҳақида хабар берган эдик.

Провинция транспорт бошқармаси маълумотларига кўра, кучли ёмғир туфайли тезюрар йўлнинг учта қисми, республика ва вилоят миқёсидаги автомобиль йўлларининг олти қисми ҳамда 25 та қишлоққа олиб борувчи йўллар ёпилган.

Аввалроқ, Хитой табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш учун 1,015 миллиард юан (тахминан 142 миллион доллар) ажратгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар