Хитойда эркак киши болалар боғчасига ҳужум қилди ва 6 кишини пичоқлади

BEIJING. Кazinform - Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуандун провинциясидаги болалар боғчасида содир этилган пичоқли ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди, дея хабар бермоқда Kazinform BBC Newsга таяниб.
None
Фото: newsdrum.in

Полиция 25 ёшли йигитни ҳибсга олгани ва ҳужум сабабларини ўрганаётганини айтди. Қурбонлар орасида бир ўқитувчи, икки ота-она ва уч нафар бола бор. Воқеа «қасддан қилинган ҳужум» деб таснифланган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужум душанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:40 да содир этилган.

Хитойда зўравонлик жиноятлари нисбатан кам учрайди, бироқ мамлакатда сўнгги йилларда пичоқли ҳужумлар кўп бўлган, жумладан, бир нечта мактабларда.

Ўтган йилнинг август ойида жануби-шарқдаги Цзянси провинциясидаги болалар боғчасига пичоқ билан ҳужум қилган шахс уч кишини ўлдирган ва олти кишини жароҳатлаган эди. 2021 йил апрель ойида Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг Бейлу шаҳрида пичоқли ҳужумлар оқибатида икки бола ҳалок бўлди, 16 нафари яраланди. 2018 йилнинг октябрь ойида Хитойнинг жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳридаги болалар боғчасида 14 нафар бола пичоқлаб кетилган эди.


Сўнгги хабарлар