Хитой Покистонда сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам юборди

ASTANA. Kazinform — Хитой ҳукумати Покистондаги сув тошқиндан жабрланганларга ёрдамнинг биринчи партиясини юборди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

Наводнение в Пакистане: более 100 человек числятся пропавшими без вести
Фото: Str/Xinhua

Чодир, адёл ва бошқа материаллардан иборат инсонпарварлик ёрдами Хэнань провинцияси маркази Чжэнчжоу шаҳридан жўнаб кетди ва икки самолёт Покистон пойтахти Исломободга етиб келди.

Покистон июнь ойидан бери кучли сув тошқинларидан азият чекмоқда. Моддий талофатлардан ташқари, қурбонлар сони ортиб бормоқда.

Хитой Покистонга фавқулодда ёрдам сифатида 2 миллион доллар ажратди. Покистоннинг сув тошқини оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини янада қўллаб-қувватлаш учун Хитой ҳукумати умумий қиймати 100 миллион юань (тахминан 14 миллион доллар) миқдорида қўшимча маблағ ажратишга қарор қилди.

Қолган гуманитар ёрдам ҳозирда мамлакатда йиғилмоқда. Яқин кунларда Покистонга юборилади.

Сўнгги хабарлар