Хитой Марказий Осиёнинг 5 давлатига 1,5 миллиард юань миқдорида грант ажратади
ASTANA. Kazinform – Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Марказий Осиё давлатларини “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини янада ривожлантиришга чақирди.

“Жорий йилда биз Марказий Осиё давлатларига халқ фаровонлигини ошириш ва умумий ривожланиш имконини берувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1,5 миллиард юань миқдорида грантлар беришга тайёрмиз”, – деди Хитой раҳбари Астанадаги саммитда.
Хитой раҳбари Марказий Осиё давлатларини “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини янада тарғиб қилишга чақирди.
“Хитой доимо Марказий Осиё давлатларининг ишончли ва яхши қўшниси бўлиб қолади. Биз Марказий Осиё давлатлари билан тенг ҳуқуқли, самимий ва дўстона ниятлар билан муносабатларни қуриб келмоқдамиз ва бу дўстлик ҳамиша равнақ топади.
Бугун биз абадий дўстлик ва ҳамкорлик шартномасини имзолаяпмиз. Ушбу келишув муносабатларимизни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди. Бу олтилик давлатлари ўртасидаги муносабатлар тарихидаги янги босқич ва Хитойнинг қўшни давлатларга нисбатан ташқи сиёсатидаги катта ютуқдир. Бу, шубҳасиз, ҳозирги ва келажак авлодлар учун фойдали бўлади", – деди Си Цзиньпин.