Хитой дунёдаги энг кучли гипергравитацияли центрифугани ишга туширди
ASTANA. Kazinform — Хитой Ернинг тортишиш кучидан 300 баробар кучлироқ гипергравитация яратишга қодир дунёдаги энг кучли центрифугани ишга туширди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.

Душанба куни Хитой Ернинг тортишиш кучидан 300 баробар кучлироқ гипергравитацияни яратишга қодир дунёдаги энг кучли центрифугани ишга туширди.
CHIEF1300 код номини олган объект Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясининг маъмурий маркази Ханчжоу шаҳрида қурилаётган гипергравитация ва фанлараро тадқиқотлар учун центрифуга мажмуасининг асосий таркибий қисмларидан биридир.
Ушбу қурилмадан денгизнинг чуқур ва ер ости бойликларини ўзлаштириш, табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ер ости чиқиндиларини утилизация қилиш, шунингдек, янги материалларни синтез қилиш каби илғор тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,Хитой халқаро рақамли юань марказини очди.