Хитой 14 километрлик сув ости юқори тезликдаги темир йўл линиясини қуришни якунлади

ASTANA. Kazinform – Хитойда Янцзи дарёси остидаги 14 километрлик юқори тезликдаги темир йўл тоннелининг сув ости қисми қурилиши якунланди, деб хабар беради SCMP.

Қытайда 14 шақырымдық жоғары жылдамдықты суасты теміржол желісі салынды
Фото: SCMP

Мамлакат темир йўл тармоғини кенгайтириш учун ер ости тоннелларидан фаол фойдаланмоқда.

CCTV маълумотларига кўра, Хитойнинг энг катта дарёси остидан ўтадиган бу тоннель Шанхайнинг Чунмин оролини қўшни Цзянсу провинциясидаги Тайцан шаҳри билан боғлайди.

Тоннель тахминан 2000 километр узунликдаги юқори тезликдаги темир йўл тармоғининг бир қисмидир. Ушбу линия Хитойнинг шарқий ва марказий агломерацияларини, Сичуан провинциясидаги Чэнду билан боғлайди.

Лойиҳага йўналтирилган инвестициялар ҳажми 500 миллиард юандан ошди, бу 72 миллиард доллардан ортиқ. 

Режага кўра, лойиҳа йил охиригача тўлиқ якунланади.

Ушбу йўналишдаги поездлар соатига 350 километргача тезликда ҳаракатлана олади, бу эса мамлакат шаҳарлари ўртасидаги саёҳат вақтини сезиларли даражада қисқартиради.

Аввалроқ, 22,13 километрлик «Тяньшань Шэнли» тоннели Синьцзян-Уйғур автоном вилоятида расман транспорт учун очилгани ҳақида хабар берилган эди.