Ҳиндистоннинг Покистонга ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди

ASTANА. Кazinform – Покистон армияси матбуот котиби Аҳмад Шариф Чоудрининг сўзларига кўра, 57 киши жароҳатланган, деб хабар беради BBC.

чегара
Фото: globallookpress.com/IMAGO/Matrix Images

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф аввалроқ Ҳиндистоннинг зарбасини "жазосиз қолмайдиган жирканч тажовузкорлик ҳаракати" деб атаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Ҳиндистоннинг тинч қишлоқлар ва масжидларга берган зарбалари натижасида 26 киши ҳалок бўлганини даъво қилган эди. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Ҳозирда қурбонлар сони 31 кишига етди, 57 киши яраланди.

Аввалроқ Ҳиндистон Покистон назоратидаги Жамму ва Кашмир ҳудудларига зарба бергани ва бу ҳудудларда Ҳиндистонга қарши терактлар режалаштирилган ва йўналтирилган “террорчилик инфратузилмаси” жойлашганини даъво қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Ҳиндистон нишонларига берган жавоб зарбалари оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар