Ҳиндистондаги қишлоқни кучли сел босиб, тўрт киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Уттаракханд штатидаги Дхарали қишлоғида содир бўлган сел оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.

Қишлоқ жойлашган Уттаркаш тумани судьяси Прашант Арьянинг сўзларига кўра, фавқулодда сел оқими оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлиши тасдиқланган.
“Туманга сел кўринишида кучли сув тошқини кириб келди. Ҳозир биз инсон талафотлари ва моддий зарар миқдорини баҳоламоқдамиз”, – деди Арья.
Унинг таъкидлашича, қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш учун ҳудудга армия бўлинмалари, Миллий (NDRF) ва Давлат фавқулодда ҳолатлардаги харакат хизматлари (SDRF) жалб этилган.
#Uttarakhand cloudburst: Flash floods hit #Uttarkashi; several villagers washed away
— The Times Of India (@timesofindia) August 5, 2025
Know more 🔗https://t.co/BjBg7zAn3Y pic.twitter.com/KAVTdH5yCU
Ҳиндистон метеорология хизмати 10 августга қадар Уттаракханд ҳудудида, айниқса тоғли жойларда кучли ёмғир ёғиши давом этишини огоҳлантирган.