Ҳиндистонда шифокорлар туғруқ пайтида чақалоқнинг қўлини узиб юборди
АСТАНА. Kazinform – Ҳиндистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари 30 июль куни Харяна штатидаги Мандихера шаҳрида жойлашган шифохонада содир бўлган воқеа юзасидан тергов бошлади. У ерда шифокорнинг хатоси туфайли янги туғилган чақалоқнинг қўли узилиб кетган. Бу ҳақда The Times of India нашри маълум қилди, деб ёзади Report.

Нашр маълумотларига кўра, туғруқ пайтида тиббиёт ходимларининг ортиқча дағал муносабати оқибатида чақалоқнинг бир қўли бутунлай узилиб кетган.
Боланинг ўзи тирик қолган ва қўшни шаҳардаги бошқа клиникага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат бўйича махсус комиссия тузилиб, шифохонада белгиланган тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ҳамда Ҳиндистон Конституциясида кафолатланган ҳаёт ва соғлиқ ҳуқуқлари бузилгани аниқланган.
“Бундан ташқари, комиссия чақалоқнинг қўли нима сабабдан узилгани, унга қандай даволаш ва реабилитация чоралари кўрилгани тўғрисида аниқ маълумот тақдим этилишини талаб қилди”, – дейилади хабарда.