Халқаро журналистика мактаби биринчи битирувчиларига дипломлар топширилди

ASTANA. Kazinform – Президент Телерадиокомплекси ва Maqsut Narikbayev University ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро журналистика мактабининг биринчи битирув маросими бўлиб ўтди.

Дипломы получили первые выпускники Международной школы журналистики
Фото: MNU

Халқаро журналистика мактаби назария билан бирга халқаро тажриба ва амалиётга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Буни 2024 йил апрель ойида ўтказилган Al Jazeera телеканали билан ҳамкорликдаги таълим ҳафталиги ҳам тасдиқлайди. Янги ўқув йилидан бошлаб халқаро ҳамкорлик янада кенгайиши кутилмоқда – талабалар ва ўқитувчилар учун нафақат Al Jazeera мутахассислари, балки Хитойнинг CMG медиакорпорацияси экспертлари ҳам лекция ўқиши режалаштирилган.

Халқаро журналистика мактабининг “Журналистика: таҳлил ва суриштирув” номли ноёб дастурининг илк битирувчилари 25 нафар талабани ташкил қилди. Дастур тўрт асосий йўналишни қамраб олган: журналистика, ҳуқуқ, иқтисодиёт ва IT. Таълим жараёни қозоқ ва рус тилларида олиб борилди. Барча битирувчилар Қозоғистоннинг етакчи таҳририятларида амалиёт ўтаб, ўз медиа лойиҳаларини амалга оширди ва улар 11 та ОАВда эълон қилинди.

Дипломы получили первые выпускники Международной школы журналистики
Фото: MNU

Диплом топшириш маросими Maqsut Narikbayev University биноси ёнидаги очиқ майдонда тантанали ва қўллаб-қувватлов муҳитида ўтказилди.

Халқаро журналистика мактабининг биринчи битирувчиларига дипломларни Президент Телерадиокомплекси директори ўринбосари Асқар Жалдинов, MNU бошқарув кенгаши раиси Талғат Нарикбаев ва Мажлис депутати Асхат Аймагамбетов топширди.

Дипломы получили первые выпускники Международной школы журналистики
Фото: MNU

Жорий йилда MNUни жами 828 нафар талабалар тамомлади, шулардан 698 нафари бакалавр ва 130 нафари магистр даражасига эга бўлди. Энг кўп мутахассисни Юқори ҳуқуқ мактаби тайёрлади – 271 нафар бакалавр ва 69 нафар магистр.

Битирувчиларни Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек табриклади.

Дипломы получили первые выпускники Международной школы журналистики
Фото: MNU
Сўнгги хабарлар