Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнози 3 фоизгача оширди

ASTANA. Kazinform – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) сешанба куни 2025 йил учун жаҳон иқтисодий ўсиши бўйича прогнозини 3 фоизгача оширди. Бу – апрел ойида эълон қилинган башоратдан 0,2 фоизлик пунктга юқори, деб хабар беради Синьхуа.

Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнози 3 фоизгача оширди
Фото: ХВЖ

ХВЖнинг янгиланган «Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари» (World Economic Outlook) ҳисоботига кўра, 2025 йилда ривожланаётган бозорларга эга ва тараққиётдаги мамлакатлар иқтисодиёти 4,1 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич апрел ойидаги башоратдан 0,4 фоизлик пунктга кўпроқ.

Ривожланган давлатлар учун ҳам ўсиш прогнози 1,4 фоиздан 1,5 фоизгача қайта кўриб чиқилган.

Жумладан, АҚШ, Евроҳудуд, Япония, Буюк Британия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Мексика, Саудия Арабистони ва Нигерия каби давлатлар иқтисодиётининг ўсиши бўйича башоратлар яхшиланган.

Ҳужжатда таъкидланишича, йиллик прогнознинг сезиларли даражада қайта кўриб чиқилиши ва юқорилашишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатган. Жумладан: импорт қилувчи давлатлар божхона божлари оширилиши олдидан товар етказиб беришни олдиндан кўпайтиргани; АҚШда ўртача тариф ставкалари апрелда эълон қилинган даражадан паст бўлгани; АҚШ долларининг заифлашуви туфайли молиявий шароитлар яхшилангани, шунингдек, қатор йирик давлатларда солиққа оид рағбатлантириш чора-тадбирлари кенгайтирилгани қайд этилган.

Сўнгги хабарлар