08:21, 14 Май 2025 | GMT +5
Греция қирғоқларида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform - Греция қирғоқларида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри 2,2 минг аҳоли истиқомат қилувчи Карпатос оролидан 66 км жанубда, 14 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами ҳақида огоҳлантирилмаган.
Зилзила Мисрда ҳам сезилган.