Ғизат Нурдаулетов Хавфсизлик кенгаши котибларининг Марказий Осиё-Ҳиндистон форматидаги учрашувида иштирок этди

ASTANA. Kazinform - Бишкекда “Марказий Осиё – Ҳиндистон” форматидаги миллий хавфсизлик кенгаши котиблари ва маслаҳатчиларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Гизат Нурдаулетов принял участие во встрече секретарей советов безопасности в формате «ЦА — Индия»
Фото: Акорда

Учрашув олдидан делегациялар раҳбарлари Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди.

Тадбир давомида минтақавий хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

"Ғизат Нурдаулетов ўз нутқида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Иқтисодий алоқаларни таъминлашнинг асосий шарти сифатида Марказий Осиё ва Ҳиндистон ўртасидаги транспорт алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўллари ҳам таклиф этилди", - дейилади хабарда.

Тадбир доирасида Ҳиндистон томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби ва Ҳиндистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар