Германия суди разведкага коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмасликка рухсат берди

Лейпциг федерал маъмурий суди нашриётнинг ушбу маълумотларга кириш сўровини рад этиб, шундай қарор қабул қилди.
Суднинг таъкидлашича, агар BND ўз маълумотларини тасдиқласа ёки рад этса, бу "хизмат фаолиятини бузиши ва Германиянинг ташқи сиёсий манфаатларига зарар етказиши" мумкин. Судьялар, шунингдек, маълумотларнинг ошкор этилиши " BNDнинг разведка манбалари ва фаолият усуллари ҳақида хулоса чиқаришга имкон бериши"ни айтди.
Нашриётнинг яна бир сўрови ҳукуматга алоқадор вирусолог (унинг исми ошкор этилмаган) билан боғлиқ – даъвогар бу шахс ҳеч қачон давлат хавфсизлик хизмати томонидан текширилган ёки текширилмаганлигини билмоқчи эди. Бироқ, бу сўров ҳам рад этилди, суд "маълумотларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни" илгари сурди.
Аввалроқ Оқ уй коронавируснинг "ҳақиқий келиб чиқиши" ҳақида веб-саҳифа очган эди. Эслатиб ўтамиз, Конгресс қуйи қўмитаси коронавирус пандемияси бўйича икки йиллик текширувни якунлаб, COVID-19 Ухандаги Хитой лабораториясида пайдо бўлган деган хулосага келган.