Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда профессор Дамблдор ролини ижро этган актёр вафот этди

“Гарри Поттер” фильмларидаги Дамблдор роли билан танилган британиялик актёр Майкл Гамбон 82 ёшида вафот этди, дея хабар беради Kazinform мухбири The Guardian газетасига таяниб.

Майкл Гамбон
Фото: “Гарри Поттер ва олов кубоги” фильмидан кадр

“Биз сэр Майкл Гамбон вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Севимли турмуш ўртоғи ва ота Майкл пневмониядан сўнг рафиқаси Энн ва ўғли Фергус ҳузурида касалхонада тинчгина вафот этди", - дейилади таниқли актёрнинг оиласи баёнотида.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Сўнгги хабарлар