Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2027 йилгача 54 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
ASTANA. Kazinform - Ғарбий Қозоғистон вилояти агросаноат мажмуаси ўсишда давом этмоқда. Йил бошидан бери қишлоқ хўжалиги корхоналари 51 миллиард тенге миқдорида ёрдам олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 6,4 фоизга ўсиб, 281 миллиард тенгега етди.
Вилоят ҳокими Нариман Туреғалиевнинг сўзларига кўра, 2025-2027 йиллар оралиғида вилоятда 68 миллиард тенгелик 54 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 870 та янги иш ўрни яратилади. Бу йил 15,4 миллиард тенгелик 18 та лойиҳа бўйича ишлар бошланган.
Булар қаторига 1500 гектар суғориладиган ерларни ўзлаштириш, 4800 тонна сиғимга эга иккита сут фермаси ва 3000 бош қорамол учун озиқлантириш майдончаси қуриш киради.
«Сўнгги уч йил ичида махсус дастур доирасида республика бюджетидан 21 миллиард тенге ажратилди, 12 та лойиҳа молиялаштирилди. Булар қаторига бешта сут фермаси, иккита сабзавот сақлаш омбори, иккита озиқлантириш майдончаси ва иккита сутни қайта ишлаш заводини қуриш лойиҳалари киради», - деб таъкидлади Нариман Туреғалиев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳалар минтақада сут ва сут маҳсулотлари таъминотини 22,3% дан 39% гача оширади.
Муаллиф: Дамира Кенесбай