Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказилади

ТASHKENT. Кazinform – 2027 йилги 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

стадион
Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ўзбекистон футбол ассоциациясидан маълум қилишларича, ушбу мусобақа FIFА шафелигида ўтказилаётган энг муҳим жаҳон чемпионатларидан биридир.

– Мамлакатимиз кейинги йилларда кўплаб йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиб, тажриба тўплади. Хусусан, 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионати ҳам юқори савияда ташкил этилди ва халқаро ҳамжамият томонидан катта қўллаб-қувватланди, – дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Озарбайжон ва Ўзбекистон FIFAга U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш учун ариза топширган эди.

Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Сўнгги хабарлар