Футбол: 50 Cent, Nelly, Diplo ЖЧ-2026 концертларининг хедлайнерлари бўлади
ASTANA. Kazinform – Sports Illustrated футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида кенг кўламли концертлар ва VIP-оқшомлар сериясини ташкил этади. АҚШнинг тўрт шаҳрида ўтадиган тадбирларнинг бош юлдузлари сифатида 50 Cent, Nelly, The Chainsmokers, Diplo ва Gordo иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Associated Press агентлигига таяниб.
Sports Illustrated футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган SI Beyond the Pitch номли янги мусиқий лойиҳани эълон қилди. Концертлар ва VIP-оқшомлар Лос-Анжелес, Даллас, Майами ва Нью-Йорк шаҳарларида ўтказилади.
Лойиҳанинг очилиши 12 июнда Лос-Анжелесдаги Hollywood Palladium концерт залида бўлиб ўтади. Бу оқшомда Nelly чиқиш қилади. Кейинги серия Далласта давом этади — 20 июнда SILO клубида Gordo шоуси ташкил этилади.
26 июнда Майамидаги DAER майдонида The Chainsmokers дуэти саҳнага чиқади. Финал оқшоми эса 18 июлда Нью-Йоркдаги Cipriani Wall Street биносида бўлиб ўтади. У ерда 50 Cent ва Diplo чиқиш қилади.
Джо Зильберцвейг келаси жаҳон чемпионатини «бир авлоднинг энг муҳим спорт воқеаси» деб атади. Унинг айтишича, ташкилотчилар жаҳон футболи турнири муҳитини тунги шоу ва мухлислар учун мўлжалланган VIP-кўнгилочар дастурлар билан уйғунлаштиришни мақсад қилган.
Янги лойиҳа Sports Illustratedнинг Super Bowl дам олиш кунларида ўтказилган SI The Party тадбирининг муваффақиятидан сўнг йўлга қўйилган. Ушбу тадбирда The Chainsmokers ва Ludacris чиқиш қилган. Меҳмонлар орасида Justin Bieber, Travis Kelce ва Ciara ҳам бўлган.
Шунингдек, жаҳон чемпионатида бир вақтнинг ўзида учта очилиш маросими ўтказилиши маълум бўлди. Бундай қарор FIFA томонидан турнирини қабул қилувчи мамлакатларнинг тенг мақомини кўрсатиш мақсадида қабул қилинган.
The Athletic маълумотига кўра, ҳар бир мамлакатдаги илк учрашув олдидан маҳаллий юлдузлар иштирокида махсус шоу ташкил этилади. АҚШда Katy Perry, Канадада Michael Bublé, Мексикада эса Mana чиқиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Shakira 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғини тақдим этган эди. Dai Dai номли трек нигериялик ижрочи Burna Boy билан ҳамкорликда ёзилган.