Франция Жанубий Америка ўрмонларида қаттиқ тартибдаги қамоқхона қурмоқда

ASTANA. Kazinform – Франция Адлия вазири Жеральд Дарманен маълум қилишича, Француз Гвианасининг ўрмони ҳудудида айниқса хавфли жиноятчилар, жумладан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар учун юқори хавфсизликка эга қамоқхона барпо этилади.

Франция Оңтүстік Американың джунглиінде қатаң режимдегі түрме салады
Фото: Pexels

Министрнинг сўзларига кўра, қамоқхона Гвиананинг шимолида жойлашган Сен-Лоран-дю-Марони коммунасида қурилади ва 2028 йилдан бошлаб биринчи маҳкумларни қабул қила бошлайди. Лойиҳанинг қиймати 400 миллион фунтга баҳоланмоқда.

“Менинг стратегиям оддий – жиноятчиликнинг барча даражаларига қарши кураш олиб бориш”, – деди Дарманен Гвианада нега бундай муассаса қурилаётганини изоҳлар экан.

Унинг таъкидлашича, Францияга гиёҳванд моддаларнинг олиб кирилиши айнан шу ҳудуддан бошланади. 500 маҳкумга мўлжалланган қамоқхонада 50 та юқори хавфсизлик камераси бўлади. Уларнинг вазифаси – гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи хавфли жиноятчиларни алоҳида сақлаш.

Қамоқхонада доимий тинтувлар ўтказилади, электрон назорат ўрнатилади ва маҳкумларнинг ташқарига чиқиши деярли имконсиз бўлади.

Француз Гвианаси – Жанубий Америкада жиноятчилик даражаси юқори бўлган Франциянинг департаменти ҳисобланади. 2024 йилда бу ерда инсон ўлдириш ҳолати рекорд даражага етган: ҳар 100 000 аҳолига 20,6 та ўлим ҳолати тўғри келган. Солиштириш учун, Францияда бу кўрсаткич ҳар 100 000 кишига 1,5 тани ташкил этади.

Сўнгги хабарлар